АҚШнинг Жанубий Калифорния аэропортида Otto Aviation компанияси 10 йилдан бери махфий тарзда ишлаб чиқаётган ва ўқ кўринишига эга Celera 500L самолёти пайқалди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳаво кемасининг такомиллаштирилган модели синовдан ўтказилгани ва яқин орада Celera 500L илк парвозни амалга ошириши билдирилмоқда.
Самолётни бир нафар учувчи бошқариши ва у исталган аэродромдан учиши мумкинлиги маълум.
Дастлабки маълумотларга кўра, Celera 500L тезлиги соатига 820 километр, ёқилғи сарфи эса 50-70 километрга тахминан 4 литрдан иборат.
Изоҳ (0)