Қозоғистонда 9 июнь, якшанба куни навбатдан ташқари президентлик сайловлари бошланди. Мамлакатдаги сайлов участкалари соат 7.00 да очилди ва 20.00 гача ишлайди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Сайловларда 7 нафар номзод, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирок этмоқда. У социологик сўровларнинг мутлоқ етакчиси бўлиб турибди — Тўқаев учун сайловчиларнинг 72,7 фоизи овоз беришга тайёр.
Иккинчи ўринда мухолифат вакили Амиржон Косанов (7,9 фоиз), учинчи ўринда эса мамлакат тарихида илк аёл номзод — Дания Еспаева (5,4 фоиз) қайд этилган.
Қозоғистон президенти 5 йилга сайланади. Ғалаба қозониш учун номзод сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи овозини тўплаши керак.
Изоҳ (0)