Америка президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида АҚШ Мексика билан келишувга эришганини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Трампнинг сўзларига кўра, Мексика ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш учун Қўшма Штатлар билан чегарада назоратни кучайтиришга рози бўлган.
«АҚШ ва Мексика ўзаро келишувга эришганини сизларга маълум қилишдан мамнунман», — дейди Трамп. Шунингдек, АҚШ етакчисининг қайд этишича, Мексика товарларига қўйилган божларнинг амал қилиши номаълум муддатга тўхтатилган.
Аввалроқ, Трамп АҚШ ва Мексика бож ва муҳожирлар борасида бирор-бир қарорга келмаса, 10 июндан бошлаб Вашингтон Мексика товарларига 5 фоизли божларни жорий эта бошлашини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)