2 июнь куни соат 00:25ларда фуқаро А.У BMW-545 русумли автомашинани Фарғона шаҳри Қувасой кўчасида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қолди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Автомобиль йўл четидаги темир устунга бориб, урилган. Оқибатда А.У жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)