«Ҳуқуқий ахборот» канали ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қўйиладиган талабларни эслатди, деб ёзади UZ24.
Унга кўра, кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 - 15 см пастда бўлиши, ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши, оёқ кийимлар пошнасининг уч сантиметрдан баланд бўлмаслиги лозим.
Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Эслатиб ўтамиз, 2019—2020-ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида замонавий ягона мактаб формаси жорий этилади.
Изоҳ (0)