Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) киритилди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Унга мувофиқ, эндиликда гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари олий ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим тўғрисидаги дипломи ёки гидлик йўналиши бўйича қайта тайёрлаш тўғрисидаги гувоҳномаси бўлган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Илгари мазкур фаолият фақат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатини олган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин эди.
Изоҳ (0)