• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентлик 80 ёшли отахон пропискаси Шайхонтоҳурдан Олмазорга ўзгаргани сабабли 5 йилдан бери ҳаж сафарига боролмаяпти

    Меҳнат фахрийси, ёши 80 дан ошган Абдукарим Азлархўжаев 2014 йилнинг январь ойида ҳажга боришни ният қилиб, ўзи яшайдиган Шайхонтоҳур туманининг шу номли маҳалласига ариза беради. Икки йил ўтгандан сўнг Олмазор туманига, набирасининг оиласига кўчиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Раҳимжон Султонов маълум қилди.

    Абдукарим Азлархўжаев.

    Абдукарим Азлархўжаев.
    Фото: Раҳимжон Султонов

    Отахон шу масалада ўша ердаги «Шифокорлар» маҳалласига мурожаат қилсалар, у ердаги маҳалла раиси «Қоидага кўра, навбатда турган маҳаллангиздан ҳажга борасиз» деб, унинг исми-шарифини тегишли рўйхат дафтарига киритмайди.

    Абдукарим ака аввалги, яъни «Шайхонтоҳур» маҳалласига келиб мурожаат қилса, маҳалла раиси Ниғмат Раҳимжонов «Мен қандай Сизни ҳажга юбораман, пропискангиз Олмазорда туманида-ку, ахир!» деб гапни қисқа қилади.

    Фото: Раҳимжон Султонов

    Шу йил март ойида мутасаддиларнинг бу ҳатти-ҳаракатларидан ажабланиб, «наҳотки масаланинг ечими бўлмаса?» деб Абдукарим акани олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бордим. У ерга борсак, идора мутасаддилари билан учрашадиганлар кўп экан.

    Навбатимиз келганда, «бизни, нима гап, нимани хоҳлайсизлар» деб, идора қоровули суҳбатга тортди. Дардимизни айтсак, қоровул йигит «ҳаж сафарига бориш билан боғлиқ барча масалалар ҳозир маҳаллаларга ва унинг юқори ташкилоти — ҳокимиятларга берилган», деб биронта ходим олдига киришимизга имкон бермади.

    Ноилож Олмазор тумани ҳокимлигига бордик. У ерда бизни қарши олган ички ишлар ходими «Сизлар бу масала билан маҳалла раисига мурожаат қилинглар» деди. «Маҳалла қўмитаси бу масалани ҳал қилмаяпти» деганимиздан кейин ҳокимлик ҳовлисида жойлашган, маҳаллалар билан ишлайдиган бўлимга йўл кўрсатди.

    У Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларни бўйича туман фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши экан. Мутасаддилардан ҳеч ким йўқ, котиба хоним «яхшиси, ариза ёзинглар», деб маслаҳат берди.

    Апрель ойида Абдукарим ака Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акромов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Ортиқхўжаевга ариза йўллади. У кишида Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилиш учун аккаунт бўлмагани сабабли аризаларни мен жўнатдим.

    Кўп ўтмай шу идоралардан менга қўнғироқлар бошланди. Дин ишлари бўйича қўмита ходими «бизлар якка хожилар билан шуғулланмаймиз, маҳаллангизга мурожаат қилинг, шундай бўлса ҳам Сизга жавоб хати юборамиз, шунга амал қилинг», деб гапни якунлади.

    Бироздан кейин Диний қўмитадан жавоб хати ҳам келди. Унда таъкидланишича, «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ‘Маҳалла’ жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорликда ҳаж ва умра зиёратларига бориш истагида бўлган фуқаролар рўйхатини холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантиради ҳамда муқаддас ҳаж зиёратни ташкил килишда белгиланган тартибга қатий амал қилади».

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли қарорининг 4-бандида «Ҳаж ва Умра тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, улариинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши белгилаб қўйилсин» деган таҳририга мувофиқ ҳаж зиёратига борувчилар рўйхати шаклланади.

    Кўриб турибсизки, қоғозда бир гап, амалда эса бошқа.

    Ўша кезда Абдукарим акага Олмазор тумани Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларни бўйича туман фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши бошқарув раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, ўзини Самуғ Ҳикматов деб таништирган киши телефон қилиб, бизларни шанба куни идорага таклиф қилди.

    Очиғини айтсам, олдинига жуда ҳам қувониб кетдик. «Мана, ниҳоят, масала ҳал бўлади, тайёргарлик кўраверинг», деб Абдукаарим акани табрикладим ҳам. Идорага таклиф қилинган вақтдан олдинроқ келиб, Самуғ акани анча кутиб турдик. Айтилган вақтдан бир соат ўтгандан кейин кабинет эгаси етиб келди.

    Салом-аликдан кейин, Абдукарим ака ёзган аризаларни, шу билан бирга, меъёрий ҳужжатларни олиб, бирма-бир бизларга ўқиб берди. Унинг гап-сўзларидан бизнинг масаламиз мутлақо ҳал бўлмаслиги ойдинлаша бошлади.

    Шундан кейин Самуғ ака бир варақ қоғозни Абдукарим аканинг қўлига тутқазиб, «Бошқа арзим йўқ деб ёзиб берасиз», деди. «Масала ҳал бўлмаган бўлса, нега ёзиб берамиз?!» деб таажжубланиб, ариза ёзмасдан хайрлашдик.

    Шу воқеадан кўп ўтмай Олмазор туман ҳокимидан жавоб хат келди. Энг қизиқарлиги жойи шундаки, бу жавоб хатида қаёқдандир фуқаро Г.Зоидова фамилияси пайдо бўлди. Шундан аён бўлдики, шунга ўхшаган хатларнинг матни тайёр, уларни ҳаммаси нусха кўчирилган ҳолда аризачиларга юборилмоқда.

    Фото: Раҳимжон Султонов

    Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Қаршиев котибиятида Алишер деган йигитча Абдукарим акани ҳокимлик рҳбариятига қабулга ёзди. Лекин у ердан ҳозиргача ҳеч қандай дарак йўқ.

    Ўринли савол туғилади: пойтахтда яшаб, беш йилдан бери Ҳаж сафарига боролмаётган 80 ёшли отахон додини кимга айтсин? Қолаверса, бошқалар, минглаб юртдошлар ҳаж сафарига қандай тартибда боряпти? Президентнинг Ҳаж сафари масалаларига доир қарор ва фармойишларида қатор давлат ва жамоат ташкилотлари кўрсатилган. Лекин уларнинг биронтасида бу масалани ҳал қилиб бўлмаса, бу нима деган гап?

    Тошкентда идорама-идора сарсон бўлиб юрганимизда қўшни мамлакатда тижорат ишлари билан шуғулланадиган бир дўстимиз, «келинглар, Абдукарим акани Чимкент орқали ҳажга жўнатаман, фақат паспортингизни берсангиз бўлди», деб қолди. Абдукарим ака эса «Йўқ, Худо ўзи чақирса, албатта ўз юртимдан ҳажга бориб келаман», деб бу таклифни рад этди.

    29.05.2019, 19:04   Изоҳ (0)   18363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди

    29.05.2019, 18:51

    Қашқадарё пиллакорлари қарийб 2 минг тонна пилла тайёрлаб, йиллик шартномани бажарди

    29.05.2019, 18:37

    30 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    29.05.2019, 18:25

    Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари: «Биз соқол қўйишни турк сериаллари, киноларидан ўргандик»

    29.05.2019, 17:43

    Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ўлдирилиши сабаблари ИИВ томонидан ўрганилмоқда, камчиликка йўл қўйган ходимлар жазоланади

    29.05.2019, 17:25

    Муфтий Усмонхон Алимов Тошкент вилоятида Қуръон хатмонасида иштирок этди

    29.05.2019, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.