Шу йил 7—8 июнь кунлари Наманган шаҳрида «Doing Business with Namangan» халқаро инвестиция форуми ўтказилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар берди.
Форум доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг «Made in Namangan» кўргазмаси ташкил этилади.
Мазкур тадбирлар Наманган вилоятига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, ҳудудларда мавжуд салоҳият ва имкониятлар билан хорижий давлатлар бизнес ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар вакилларини таништириш мақсадида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)