• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Германия президенти Хоразмнинг қадимий обидалари билан танишди (фото)

    Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида Хива шаҳрининг тарихий маркази – «Ичан қалъа»га ташриф буюрди, деб хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қадимий мажмуа кўп асрлик тарихга эга. Бу ердаги дунё меъморлигининг ноёб анъаналарини ўзида акс эттирган кўплаб обидалар шаҳарнинг асрий ривожланиш тарихидан ҳикоя қилади.
    Меҳмонлар Кўҳна арк, Паҳлавон Маҳмуд мажмуалари, Қози Калон мадрасаси, Калта минор ёдгорлиги ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Меъморий ечимига кўра ўзига хос Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва унинг пештоқида қад ростлаган, қуриб битказилмай қолган бўлса-да, шоирлар байтларида «Фалак айвонига қўйилган устун» дея таърифланган минора тарихи, бинонинг улуғворлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
    Муҳаммад Аминхон минораси ўзига хос усулда, қуёш нурлари тушуши ва ботиши ҳисобга олинган ҳолда қурилгани боис кошинлардаги ранглар ўзгармайди. Кўк, яшил, нилий ранглар уйғунлигидан самарали фойдаланилган минора инсон кўз ўнгида ёрқин ва сержило рангларда намоён бўлади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хива асрлар оша нафақат савдо-сотиқ, балки маданиятлар ва динлараро бағрикенглик маркази ҳам бўлиб келган. Буни XIX аср Хоразм тарихидан муносиб ўрин олган немис меннонитлари турмуш тарзи, уларнинг маҳаллий аҳоли билан тинч-тотув кечирган ҳаёти ҳам тасдиқлайди.
    Тақдир тақозоси билан Туркистон ўлкасига келиб қолган немис меннонитлари Хоразмда қўним топади. Улар яшаган Оқмачитдаги Европа типидаги немис шаҳарчаси ҳунармандлик ва савдо-сотиқ маркази сифатида равнақ топди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ушбу тарихий алоқалар ва хотиралар бугун «Ичан қалъа» ҳудудида ташкил этилган музей мисолида хоразмликлар хотирасида сақланмоқда.
    Германия делегацияси «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ташкил этилган «Оқмасжидлик меннонитлар» музейида ҳам бўлиб, мажмуанинг яратилиш тарихи билан танишди.
    Меҳмонларга XIX асрнинг 90 йилларида Хива хонлиги ҳудудида яшаб ўтган немис меннонитлари турмуш тарзи ва хонлик ҳаётидаги иштироки ҳақида сўзлаб берилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хива тарихий обидаларидаги аксарият нақшлар бир-бирини такрорламайди. Ягона композиция ҳосил қилган тасвирлар неча минг йиллик тарихга эга кўҳна кентда қарор топган халқлараро биродарлик, ягона оила ва умумий келажак қуришдек эзгу интилишларни акс эттиради.
    Моҳир уста ва дурадгор немис меннонитлари ҳам шаҳардаги ана шундай бунёдкорлик ишларига катта ҳисса қўшган. Хивага кўчиб келган немис хўжаликларининг шаҳардаги Қўша дарвоза, европа услуби билан маҳаллий архитектуранинг уйғунлашиб кетиши натижасида бунёд этилган почта-телеграф, касалхона, Қибла Тозабоғ ва Исфандиёрхоннинг расмий қабулхонаси қурилишида фаол иштирок этгани тарихий ҳужжатларда битилган.
    Музейдан жой олган экспонатлар Хива хонлигида қисқа давр яшаб, хиваликлар қалбида яхши таассурот қолдирган немис меннонитлари тарихи, уларнинг моҳир ҳунармандлиги ва чин инсоний хислатлари, бошқа дин вакилларининг қардошлиги мавзулари ҳақида ҳикоя қилади.
    – Ўзбекистон бетакрор диёр. Қадим Хива мисолида бу заминнинг асрий урф-одатлари, меҳмондўст халқи ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлдик. Немис меннонитларининг бу ерда ҳаёт кечиришлари учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб беришди. Ўша кезларда турли миллат, дин ва ҳаёт тарзига эга инсонларнинг тотувликда ҳаёт кечиргани бугунги кунда ҳам халқларимиз табиатида устун бўлган биродарлик фазилатининг ёрқин мисолидир, – деди Франк-Вальтер Штайнмайер.

    29.05.2019, 19:17   Изоҳ (0)   43808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентлик 80 ёшли отахон пропискаси Шайхонтоҳурдан Олмазорга ўзгаргани сабабли 5 йилдан бери ҳаж сафарига боролмаяпти

    29.05.2019, 19:04

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди

    29.05.2019, 18:51

    Қашқадарё пиллакорлари қарийб 2 минг тонна пилла тайёрлаб, йиллик шартномани бажарди

    29.05.2019, 18:37

    30 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    29.05.2019, 18:25

    Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари: «Биз соқол қўйишни турк сериаллари, киноларидан ўргандик»

    29.05.2019, 17:43

    Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ўлдирилиши сабаблари ИИВ томонидан ўрганилмоқда, камчиликка йўл қўйган ходимлар жазоланади

    29.05.2019, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.