Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида катталиги ёнғоқдек келадиган дўл ёғди, деб хабар берди «Nur.kz».
Кучли дўл яйловларда ўтлаб юрган чорва молларининг ўлимига бўлишига сабаб бўлди.
Ҳодиса 24 май куни Уштаган қишлоғида юз берди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, бир неча дақиқа ичида ер худди қор ёғгани каби дўл қатлами билан қопланган.
Шунингдек, дўл ўсимликларга ҳам зарар етказган.
Изоҳ (0)