АҚШнинг Оклахома-Сити шаҳрида ўт ўчирувчилар 50 қаватли осмонўпар бино фасадида махсус кўтаргичда туриб ишлаётган икки ойна ювувчига ёрдамга келди, деб ёзади BBC.
Кўтаргич том баландлигига чиққанида платформа кучли шамол таъсирига тушиб қолиб, қаттиқ силкина бошлади. Ойна ювувчилар бир соатга яқин шундай ҳолатда бўлиб турди.
Қутқарувчилар арқонлар ёрдамида кўтаргични томга яқинлаштириб, ишчиларни халос этди. Улар жиддий шикастланишлар олмади.
Изоҳ (0)