Вашингтон штати губернатори Жей Инсли имзолаган янги қонунга мувофиқ, марҳумларнинг жасадлари тупроқ учун ўғитга айлантирилиши мумкин, деб ёзади BBC. Дафн қилишнинг бундай усули анъанавий кўмиш ва кремациянинг ўрнини босувчи экологик йўл сифатида таклиф қилинмоқда.
Қонунда кўзда тутилган технология бўйича мурда йўнғичқа, ёғоч тараша ва похол солинган пўлат қутига жойлаштирилади ва у ерда 30 кун давомида табиий равишда парчаланади. Тахминан икки арава ҳажмдаги ўғит марҳумнинг қариндошларига берилади.
Экология ҳақида қайғуришдан ташқари, дафн этишнинг янги усули йирик шаҳарларда кўмиш учун жой етишмаслиги муаммосини ҳам ҳал қилиши мумкин.
Изоҳ (0)