Россияда ишлаб чиқарилган Ми-17 вертолёти Мексикада ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Excelsior порталининг маълумотларига кўра, вертолёт Керетаро штатидаги ўрмон ёнғинларини очиришда иштирок этаётган бўлган. Вертолёт бортидаги 7 кишининг тақдири қандай кечгани ҳақида маълумотлар йўқ, бироқ ОАВлар уларнинг ўлганини тахмин қилмоқда.
2012 йилнинг ноябрида Россия томонидан Мексика Ҳарбий-денгиз кучларига учта Ми-17B-5 вертолёти етказиб берилган эди. Ҳозирда мамлакат қуролли кучларида жами 20 та Ми-17 вертолёти мавжуд.
Изоҳ (0)