АҚШ президенти Дональд Трамп бош прокурор Уильям Баррга АҚШда 2016 йилда бўлиб ўтган сайловларга Россиянинг аралашгани тахмин қилинган иш бўйича барча маълумотларни ошкор қилишга рухсат берди. «Газета.ru»нинг хабар беришича, бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Twitter’да маълум қилган.
Кўрсатмада, шунингдек, Трампнинг 2016 йилги сайловолди офисини текшириш ишларига америкалик разведка органлари ҳам жалб этилиши айтилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, бу АҚШ аҳолисига «Россия иши»га оид барча «ҳақиқатлар», шунигдек уни текшириш учун олиб борилган ҳаракатлар тўғрисида маълумот беришга қаратилган.
Изоҳ (0)