Жорий йил 17 май куни Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙда яшовчи У.Ж. 13 май куни ҳужжатсиз туғилган ўғил фарзандини фуқаро М.Н. га 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гулистон шаҳрида икки кунлик чақалоқни 2 миллион сўмга сотаётганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)