Ўзбекистонга 2019 йилнинг 15—19 май кунлари АҚШ Эксимбанкининг кредит ва бизнесни ривожлантириш бўйича катта вакили Дуглас Фрай ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Меҳмон ташриф доирасида Навоийда 16—17 май кунлари ўтказиладиган биринчи Ўзбекистон—Америка—Канада бизнес-форумида иштирок этади.
Дуглас Фрай, шунингдек, Молия, Қишлоқ хўжалиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Ўзбекистон Миллий банки, «Асака» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Унда Миллий банк ва Эскимбанк ўртасида 2018 йил майида имзоланган англашув меморандумини амалга ошириш доирасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ушбу меморандумда Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган АҚШ компанияларига 100 миллон долларгача миқдорда кредит ажратиш назарда тутилган.
Изоҳ (0)