• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусобод собиқ ҳокими ДХХга топширган 400 минг доллар унинг рафиқасига қайтариладиган бўлди, Malibu ва Captiva’лар тақиқдан чиқарилди

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 13 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов, шунингдек, вақтинча ишсиз Ўткир Муҳаммадсаидов ва «Миллий ПР-марказ» корхонаси собиқ директори Шоҳрух Маликовга нисбатан ҳукмлар чиқарилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.

    Воқеа тарихи

    Юнусобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Абдусаматов ер участкаларини ажратиш учун пора олишда гумон қилиниб, 2018 йил сентябрида қўлга олинган эди. Унга Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва 2-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 3-қисм «а» банди (жуда кўп миқдорда пора олиш) билан айблов эълон қилинган эди.

    «Абдусаматов иши» бўйича, шунингдек, вақтинча ишсиз Ўлмас Муҳаммадсаидов (у Жиноят кодексининг 28-моддаси орқали 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан айбланган) ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий ПР-марказ» корхонаси собиқ бош директори Шоҳрух Маликов (у Жиноят кодексининг 212-моддаси 3-қисм «а» банди (ҳақ эвазига йирик миқдордаги пора олиш-беришида воситачилик қилиш) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан айбланган) ҳам судланаётган эди.

    2019 йил 1 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Сардор Аҳмедов собиқ ҳоким Бахтиёр Абдусаматовдан пора олиш тўғрисидаги айбловни бекор қилишни сўради. Худди шу мажлисда Абдусаматов унинг қамоққа олинишини ДХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов ва бошқармаларнинг собиқ раҳбарлари томонидан амалга оширилганини таъкидлаган эди. Унинг адвокати эса собиқ ҳокимнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги, қўлга олишда процессуал қоидабузарликларга йўл қўйилгани ва гувоҳларга босим ўтказилганини маълум қилганди.

    Бахтиёр Абдусаматовга — 5 йил

    Судланувчи Бахтиёр Абдусаматов сўнгги сўзида қилмишларида шахсий мафаати бўлмаганини таъкидлади. Судья Зафар Нурматовга мурожаат қиларкан: «Сизни тажрибали, адолатли судья деб эшитганман. Адолатли ҳукм чиқаришингизни истайман», — деди.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Суд ҳукмига кўра, Абдусаматов ҳаракатларида кўп миқдорда пора олиш моддаси бўйича жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли юритилган жиноятнинг ушбу қисми ҳаракатдан тугатилди. У ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддаси билан айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимлардан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Тайинланган жазо муддатини манзил-колонияларда ўташ белгиланди. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси аслича қолдирилган ҳолда жазо муддати 2018 йил 10 сентябридан бошлаб ҳисобланадиган бўлди.

    Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда қоплаш мақсадида Абдусаматов томонидан тақдим этилиб, ДХХ депозит хизмат рақамига топширилган 400 минг доллар унинг турмуш ўртоғи Абдусаматовага қайтарилиши кўрсатиб ўтилди.

    Тадбиркорлар Исроил Алимов, Умид Тўраев ва Шуҳрат Бобоев ҳамда фуқаро Музаффар Мусаевнинг собиқ ҳокимга нисбатан моддий ва маънавий даъволари йўқлиги билдирилди.

    Ўлмас Муҳаммадсаидовга — 10 йил 6 ой

    Судланувчи Ўлмас Муҳаммадсаидов сўнгги сўзида одамлардан пул олганини, хато қилганини айтиб, унга имконият бериб, енгил жазо тайинлашларини сўради.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Суд уни жиноят иштирокчиларининг турлари орқали жуда кўп миқдорда фирибгарлик ва жуда кўп миқдорда пора бериш моддалари бўйича айбли деб топди ҳамда 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимлардан ишлаш маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

    Тайинланган жазо муддати манзил-колонияларда ўташ белгиланди. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси аслича қолдирилган ҳолда жазо муддати 2018 йил 10 сентябрдан бошлаб ҳисобланадиган бўлди.

    Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Муҳаммадсаидов томонидан фуқаро Ҳусан Каримов фойдасига етказилган 125 миллион сўм, Элшод Аюпов, Миркомил Зиёвуддинов фойдасига етказилган 20,5 миллион сўм ва Ўрол Каримов фойдасига етказилган 20 миллон сўм миқдоридаги ҳамда фуқаро Сарвар Рўзимуҳаммедов фойдасига етказилган 2 минг доллар моддий зарар ундирилиши белгиланди. Шунингдек, ундан пора предмети сифатида олинган 49 минг 500 доллар давлат фойдасига ундирилиши айтиб ўтилди.

    Шоҳрух Маликовга озодлик

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий ПР-марказ» корхонаси собиқ бош директори — судланувчи Шоҳрух Маликов сўнгги сўзида: «Мен ўзимга нисбатан қўйилган айбларни туҳмат деб биламан. Адолатли ҳукм чиқаришингизни сўрайман», — деб, судьяга мурожаат қилди.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Суд ҳукмига кўра, Шоҳрух Маликовга қўйилган ҳақ эвазига йирик миқдордаги пора олиш-беришида воситачилик қилиш ва жуда кўп миқдорда пора бериш айбловлари ўз тасдиғини топмади. У суд залидан озодликка чиқарилди.

    Қимматбаҳо автоуловлар эгаларига қайтади

    Хатланиб, ДХХга сақлаш учун топширилган иккита Captiva ва Malibu машиналари суд ҳукмига кўра, қонуний эгасига қайтарилиши ва машинага қўйилган тақиқ бекор қилиниши кўрсатиб ўтилди.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Тергов органининг 2018 йил 6—7 декабрдаги қарорларига мувофиқ иш бўйича ёзма далил деб эътироф этилиб, жиноят иши ҳужжатларига илова қилинган Юнусобод тумани ҳокими қарорлари, уяли алоқа компанияларидан олинган кириш-чиқиш қўнғироқлари бўйича маълумотлар жиноят иши ҳужжатларида сақланадиган бўлди.

    Судья томонидан ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчилар ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб 10 сутка ичида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанциясига шикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилди.

    Суд ДХХ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига хусусий ажрим эълон қилди

    Суднинг хусусий ажримига кўра, ДХХ Тергов бошқармаси раҳбарияти суд ишида қайд этилган тавсияларга эътибор қаратиши ва келгусида қонун бузилиши ҳолатлари олдини олиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиши кўрсатиб ўтилди.

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Фото: Мусулмонбек Иброҳимов

    Тошкент шаҳар ҳокимлигига эса келгусида мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ваколатли бўлмаган шахслар томонидан муҳокама қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кўрсатиб ўтилди.

    Қайд этилган идоралар мазкур хусусий ажримнинг муҳокамасида кўрилган чора-тадбирлар натижаси ҳақида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига маълумот тақдим этиши лозим. Ажримга 10 сутка муддат ичида хусусий тартибда шикоят ёки протест билдириш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

    15.05.2019, 14:35   Изоҳ (0)   68245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк ва VISA Ўзбекистонда рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади

    15.05.2019, 13:55

    Фарғонада «кўршапалак уяси»ни 15 минг долларга сотган фирибгарга ҳукм ўқилди

    15.05.2019, 13:40

    Бош вазир қабулхонасига юборилган тадбиркорлар мурожаатларини «пастга тушириш» тақиқланди

    15.05.2019, 13:30

    Тошкентдаги «Файзобод» автодроми реконструкция қилинади

    15.05.2019, 13:19

    Нукусда байроқлар олдида ечиниб, ўзини кўз-кўз қилган ўсмирлар 15 суткага қамалди (видео)

    15.05.2019, 12:57

    2020 йилдан Ўзбекистонда инвестиция дастури 3 йиллик даврга шакллантирилади

    15.05.2019, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.