12 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 8-турининг навбатдаги ўйинида Термизнинг «Сурхон» клуби Бахтиёр Ашурматов бошлиқ «Бухоро»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 20-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров урган гол термизликларга ғалаба тақдим этди (1:0).
Маълумот учун, «Сурхон» 12 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда. «Бухоро» ҳисобида эса 6 очко мавжуд ва жамоа 13-ўринга тушиб қолди.
Суперлига
8-тур баҳслари
12 май, якшанба
«Сурхон»—«Бухоро» 1:0
Гол: 1:0 — 20 Ҳусниддин Ғофуров«Сурхон»: Асилбек Омонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов (Аббос Maxсталиев, 69), Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов, Абдулазиз Юсупов (Шерзод Ҳакимов, 65), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев (Суҳроб Неъматов, 75), Дарко Станоевич
«Бухоро»: Хуршид Хўжаев, Иван Фатич (Иван Нагаев, 62), Азамат Исроилов, Асадбек Собиржонов (Миржалол Жумаев, 13), Фирдавс Асадов, Жамолиддин Убайдуллаев, Раббим Ҳасанов (Акром Баҳриддинов, 37), Владимир Баенко, Жаҳонгир Абдумўминов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов
Огоҳлантиришлар: Иван Фатич (34), Владимир Баенко (51), Жаҳонгир Абдумўминов (54), Абдулазиз Юсупов (61)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)