Россия президенти Владимир Путин Москва марказидаги «Ўлмас полк» юришига қўшилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
У колоннанинг бошида қўлига ўз отаси — фронт қатнашчиси Владимир Спиридоновичнинг суратини кўтариб олган ҳолда юриб борди.
Хабарда айтилишича, Путин бундай акцияда бешинчи марта қатнашмоқда.
Россияда ва бошқа бир қанча мамлакатларда Ғалаба кунида «Ўлмас полк» акцияси ўтказилади. Фронт қатнашчиларининг болалари, набиралари шу куни қўлига урушда қатнашган ота-боболарининг суратини олиб парадга чиқади.
Изоҳ (0)