«Аэрофлот» авиакомпанияси охирги суткалар давомида Шереметево аэропорти орқали Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилиши лозим бўлган 11 та рейсни бекор қилди ёки кечиктирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
7 май куни кечки пайт Москвадан Ригага, 8 май куни тонгда эса Москвадан Минскка рейслар кечиктирилди.
Шунингдек, 8 май куни эрталаб Ростов-Дондан Москвага, Москвадан Перм, Нижний Новгород, Гетеборг, Белгород ва ва аксинча йўналишлардаги рейслар бекор қилинди.
Авиакомпания ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)