Россия Тергов қўмитаси Польша ваколатли идораларининг марҳум президент Лех Качинскийнинг самолёти бўлакларини кўздан кечириш ҳақидаги навбатдаги сўровини маъқуллади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилган.
Эришилган келишувга мувофиқ, май ойи охирида қўмита ходимлари Польша вакиллари учун Смоленскдаги аэродромда сақланаётган Ту-154М агрегатлари, оралиқ боғланмалар, конструктив элементлари билан танишиш имкониятини яратади.
Самолёт бўлаклари ашёвий далиллар мақомига эга, 2010 йилда бошланган тергов ҳозирга қадар якунланмаган. Ўша йили 10 апрелда юз берган авиаҳалокатда 96 киши, жумладан, Польша президенти Лех Качинский ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)