Туркиянинг Айванлик курорт шаҳарчаси яқинидаги Эгей денгизи бўйидан турк жандармаси ва қирғоқ соқчилари сувдан 1 551 килограмм марихуана топди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 8 май куни содир бўлган. Вакуум қопларга жойланган марихуаналарни олти киши ёғоч қайиқда олиб кетаётган бўлган. Юк оғирлик қилганидан қайиқ чўкиб кетган.
Шундан сўнг, денгизга оқиб кетган марихуана қопларини ҳуқуқ-тартибот ходимлари қуруқликка чиқариб олган. Денгиздаги шубҳали қоплар ҳақида уларга маҳаллий аҳоли хабар берган.
Юкларни ташиган олти киши қўлга олинган, улардан бештаси ҳибсга сақланмоқда.
Изоҳ (0)