• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Германияда Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий лагерларда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотираси абадийлаштирилади (фото)

    Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий лагерларда ҳалок бўлган ўзбек зобит ва аскарлари тўғрисида маълумотлар йиғиш, қабрларини топиш ва рўйхатини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Дарё»га элчихона матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Хусусан, Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери, Штукенброк шаҳарчасида жойлашган «Шталаг 326» ҳарбий асирларга оид маълумотлар маркази ва музейи билан яқин алоқалар ўрнатилди.

    Ушбу марказдаги мавжуд маълумотларга кўра, 1941—1945 йилларда бу ерда барпо этилган лагерга келтирилган 42 000 ҳарбий асир орасида 360 нафар ўзбек аскари бўлган. Улардан 35 нафари «Штукенброк» қабристонига умумий ҳолда дафн этилган. Қолган ватандошлар ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Хотира ва қадрлаш куни арафасида, 7 май куни Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Набижон Қосимов «Штукенброк» ҳарбийлар қабристонига дафн этилган ватандошлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида бу ерга келди ва уларнинг руҳи учун дуо қилиб, гулчамбар қўйди.

    «Шталаг 326» маркази ижрочи директори О.Никель билан суҳбат чоғида ушбу ҳарбийлар қабристонида мангу ором топган юртдошлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик тоши ўрнатиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Учрашув чоғида биргаликда тегишли ҳужжатлар тайёрлаш ва барча ташкилий масалаларни ҳал этиб, келгуси йил май ойида ўзбек ҳарбийлари дафн этилган мазкур қабристонга хотира тоши қўйиш масаласида келишиб олинди.

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Марказдаги мавжуд архивдан ўзбек ҳарбий асирлари рўйхати, уларга оид сақланиб қолган ҳужжатлардан нусхалар олинди. Аксарият қисми сарғайиб кетган ушбу ҳужжатларда ватандошларнинг расмлари, уларнинг шахсига оид маълумотлар ифода этилган.

    Жумладан:

    Сафаров Нурали, 1912 йилда туғилган, бўйи 160, оддий аскар, касби деҳқон, отаси Сафар, онаси Қундуз. Манзили —Бухоро вилояти, Бекмаров қишлоғи. 1943 йил 5 мартда вафот этган;

    Рузметов Абдурахмон, 1918 йил 3 мартда тугилган, бўйи 180, оддий аскар, касби деҳқон, отаси Рузмет, онаси Зиёда. манзили — Ташкент вилояти, Таркана бекати. 1944 йил 9 июлда вафот этган.

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Фото: Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси

    Ушбу рўйхат ва ҳужжатлар асосида уруш йилларида бедарак кетиб, «Штукенброк» ҳарбийлар қабристонига дафн этилган ватандошларнинг қариндошлари, яқинлари топилса ажаб эмас.

    08.05.2019, 09:40   Изоҳ (0)   21344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отабек Муродов: Прокуратура ваколатларини асоссиз равишда кенгайтириш бошланган эди

    08.05.2019, 09:30

    Депутатлар Республика онкология ва радиология марказида электрон навбат жорий этилмаганини танқид қилди. Мамлакат бўйича умумий ягона электрон рўйхат ҳам мавжуд эм...

    08.05.2019, 09:05

    «Наманган» ЭИЗдаги дастлабки корхона фаолиятини бошлади

    08.05.2019, 08:42

    Сирдарёлик аёлдан салкам 50 млн сўм алимент пули ундирилди

    08.05.2019, 08:10

    Ўзбекистондаги даволаш-профилактика муассасалари қошида мактаблар ташкил этилади

    07.05.2019, 23:10

    Ўзбекистон давлат идоралари раҳбарлари сайёр қабуллар ўтказади (режа-жадвал)

    07.05.2019, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саккиз нафар футболчи “Барселона”нинг янги сардори бўлишга даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 июл, 19:06

    Тошкентда сохта дача эълонлари орқали одамлар пулини “шилган” шахс қўлга тушди

    Ўзбекистон | 25 июл, 19:00

    Дунёни забт этган ифорлар: барча даврларнинг энг яхши 10 та атири

    Аёллар саҳифаси | 25 июл, 18:50

    Қозоғистонда EC-145 ҳарбий вертолёти йўқолиб қолди

    Дунё | 25 июл, 18:35

    Йил бошидан буён дунё бўйлаб 9 млн дан ортиқ электромобиль сотилди

    Дунё | 25 июл, 18:25

    Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл 4 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 25 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.