Ўзбекистон делегацияси электрон судлов тизими халқаро форумида иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон ахборот электрон судлов тизими форумда кўплаб нуфузли меҳмонлар эътиборини тортди.
Хусусан, «Бутундунё одил судлов» лойиҳаси президенти ва бош директори Вилям Неукман форум доирасида ташкил этилган миллий E-SUD электрон тизими ахборот бурчагини кўздан кечираркан, Ўзбекистонда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.
Шунингдек, Гаагада ўтган форум доирасида Ўзбекистон делегацияси БМТ бош котиби ёрдамчиси, БМТ тараққиёт дастури бош директори Асако Окай билан учрашиб, келгусидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишиб олди.
Изоҳ (0)