Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг «Шереметево» аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилади.
Россия Тергов қўмитасига кўра, «Шереметево» аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)