• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбек бундай демайди». Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори тил атрофидаги баҳсларга муносабат билдирди

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов рус тилига расмий мақом бериш борасидаги таклифлар бўйича ўз муносабатини баён қилди.

    Фото: ТошДЎТАУ

    Фото: ТошДЎТАУ

    Тил – миллатнинг мавжудлик шарти. Миллат вужуд бўлса, тил - унинг руҳи. Шу боис ўзини таниган, ўзлигига эга ҳар бир миллат она тили ривожини ҳаёт-мамот масаласи деб билади. Тил тараққийси учун бор имкониятини ишга солади. Бундан 30 йил олдин давлат тили ҳақида қонун қабул қилингани – тил тараққиётини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаган эди. Бироқ ўтган давр мобайнида ўзбек тилининг қўлланиш доирасини тўлиқ таъминлашга жиддий эътибор қаратилмади. Натижада давлат тилида иш юритиш аҳамиятсиздек бўлиб қолди. Бунинг оқибатида «эски тузум тарбиясини олганлар» беписандлик билан ўзбек тилининг қадрини ерга уриш ва «рус тилида иш юритиш»га мажбурлади. Ўзбек зиёлиларининг безовта нолишлари ва ёшларнинг дод-фарёдига ҳеч ким қулоқ солмади. Ушбу таҳликали вазият давлатимиз раҳбарларини ташвишга солмаганми дейсиз.

    2016 йилда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Президентнинг Давлат маслаҳатчиси томонидан 2018 йил 15 майда тасдиқланган «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси» бўйича тизимли ишлар ташкил этилгани, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгаши томонидан бу масала алоҳида назоратга олиниб, 2018 йил 15 ноябрдаги «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш натижалари бўйича КК-456-Ш – сон қарори ва шу асосда Бош вазир томонидан тасдиқланган «йўл харитаси» бу йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш давлатимиз раҳбарининг эътиборида турганини англатади. Қолаверса, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида лотин алифбосини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи икки ярим йил давомида ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиб, чуқур илмий таҳлилларга асосланган таклифларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этган. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 7 боб, 29 моддадан иборат Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Жумладан, унда 1995 йилда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-, 7-, 8-, 10-, 13-, 16-, 18-, 19-, 20-, 21-, 22-, 24- моддаларига ўзгартириш кўзда тутилган. Таъкидлаш зарурки, Қонуннинг янги таҳрири ҳуқуқий соҳада ва миллий қонунчиликда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўзида тўлиқ акс эттириш ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги Қонунга тўғридан-тўғри амал қилиш, унинг ижросини сўзсиз таъминлаш, шу кунгача давлат ва жамиятда кўзга ташланган кўплаб муаммоларга ечим топишга йўналтирилгани билан ажралиб туради.

    Бироқ шуни тан олишимиз керакки, бу ишлар узоқ йиллар чўзилиб келди. Минг афсуски, бугунги кунда она тили тақдири учун қайғуриш туйғуси миллатимизнинг ҳар бир фарзандида қалб амри даражасига кўтарилган, дея олмаймиз. Акс ҳолда, «Vesti.uz» сайтида олим, журналист, ҳуқуқшунос, санъаткор, бастакор ва ҳоказодан иборат бир гуруҳ «ўзбек зиёлилари» Ўзбекистонда рус тилига расмий тил мақомини бериш таклифини илгари сурмаган бўлар эди.

    Мурожаат ниҳоятда пухта ўйланган режа асосида тайёрланганлиги кўриниб турибди. Бизнинг «оғриқли» нуқталаримизга урғу бериш орқали ночор қилиб кўрсатишдан тап тортмаслик ҳануз орамизда ўзини «фидойи ватанпарвар» кўрсатган миллий ғоямиз душманлари кўплигини кўрсатади. Мен бу ўринда уларнинг ҳар бир мулоҳазаси кетида нима анқиб турганини яхши тасаввур қилиб турибман. «Ақлли таҳлиллар»дан кўзланган мақсад мени дахшатга солмоқда. Қўйнимиздаги илонлар чақишга хезланди. Бунга асло йўл қўйиш мумкин эмас! Конституция ва қонунлар орқали ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилган она тилимизни ҳимоя қилиш ўрнига бизнинг рус халқи ва унинг тилига бўлган чуқур ҳурматимиздан фойдаланиб ўзларининг хуфия мақсадларини амалга оширишга киришганлигидан уларнинг миллати ўзбек эканлигига шубҳа қилиб қолдим. Бу жирканч мақсад остида жамиятни пароканда қилиш, юртимизда тинч-тотув яшаб келаётган миллат ва элатлар ўртасига нифоқ солиш, онги тўлиқ шаклланмаган ёшларни хаёлини бузиш режалари йўқ дейсизми? Рус тилини иккинчи расмий тил сифатида киритиш таклифи бир баҳона, холос! Буларга кўрсатилган шунча эҳтиром, эъзоз – ҳайф! Букрини гўр тузатади, деганлари шу бўлса керак.

    Шу нуқтада ўзимизда ҳам айб бордек. Тезлик билан лотин ёзувига асосланган алифбомизни ислоҳ этиб, тўлиқ жорий этишга шошилишимиз, бунга қарши бўлганларга зарба беришимиз керак. Қозоғистон бу масалани шартта ҳал қилди, қўйди. Биз нимани кутяпмиз? Университет томонидан алифбони такомиллаштириш, имло қоидаларини ишлаб чиқиш, «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида илмий асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритилган. Амалий ишларга ўтиш вақти келмадими? Сенат кенгаши томонидан илгари сурилган «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш ва давлат тилида иш юритиш ҳамда реклама ёзувларини назорат этувчи «Тил инспекцияси»ни ташкил этиш ҳақидаги режани амалга ошириш зарур. Ўзбек тилига тўғри ва адолатли муносабатни шакллантириш, унга ҳар томонлама эътиборни кучайтириш, уни замонавий илм-фан, интернет тилига айлантириш лозим. Шундагина халқимизнинг қалби ором топади, бузғунчи ғояларнинг пайи қирқилади. Ўзбекистонда ўзбек тили чинакам давлат тилига айланади.

    06.05.2019, 00:02   Изоҳ (0)   82952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги «Ракус» ташкилоти директори Андижонга ташриф буюрди

    05.05.2019, 22:40

    «Чирчиқ» полигонида қудратли техникалар беллашуви якунланди. Ғолиблар номи маълум (фото)

    05.05.2019, 22:20

    Қаршида профилатика инспекторларига хизмат планшетлари топширилди

    05.05.2019, 22:00

    Шерзодхон Қудратхўжаев: Ўзбек тили мақомини мустаҳкамлаш учун интернетда ўзбекча контентни кўпайтириш зарур

    05.05.2019, 21:40

    «Вақф» фонди Самарқандда 4 та масжид қурмоқда

    05.05.2019, 21:00

    Андижонда ўтказилган «Адлия сайли»да 60 нафар фуқаро ишли бўлди

    05.05.2019, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10

    “Калмар ўйини: Америка” сериалининг суратга олиш ишлари декабрь ойида бошланади

    Кино | 12 август, 19:00

    “Манчестер Сити” 120 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 12 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.