Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг Маккага қилган зиёрати ҳақидаги хотираларини эълон қилди.
«Маккаи мукаррамага қилган зиёратимиз чоғида Каъбатуллоҳнинг ичига киришдек улкан бахтга муяссар бўлдик. Мен ўшанда меҳрибон Аллоҳ таолодан халқимнинг ризқ-у насибаси ҳамиша баракали бўлишини, юртимизни барча бало-қазолардан Ўзи асрашини ўтиниб сўрадим. Бу ерга шунчаки келмаганимиз, бундай юксак марҳаматга шунчаки сазовор бўлмаганимизни ҳис этдим. Бизга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор Аллоҳнинг марҳамати эди. Каъбатуллоҳ зиёратида теран рамзий маънони ҳис этдим. Ўзбекистоннинг келажаги ёруғ эканига ишонч қалбимни қамради».
Ислом Каримов.
Аввалроқ Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг Маккага қилган Умра зиёрати видеосини тақдим этган эди.
Изоҳ (0)