• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Фарғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»ни бориб кўрди

    Президент Фарғона шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»ни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Мамлакат Қуролли Кучларини мустаҳкамлаш жараёнида ёшлар ўртасида ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, ҳарбийларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун армия ва ҳарбий таълим муассасалари ўзликни англаш, миллий ғурур, мустаҳкам ирода мактабига айланди. Ёш аскар ва курсантлар учун ҳарбий қасамёд қабул қилишдан аввал «Ўзбекистон тарихи» фани ва «Темур тузуклари» китоби бўйича синов ўтказиш йўлга қўйилди.

    Президентнинг 2017 йили қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида бу борада яна бир муҳим банд белгиланди. Буюк саркарда Амир Темур бобомизнинг мардлиги ва ватанпарварлиги, жасорати ва адолатпарварлигини ёшларга ўрнак қилиш мақсадида мамлакатдаги барча ҳарбий лицейларга «Темурбеклар мактаби» деб ном берилди.

    Чунки ҳар бир йигит-қиз, айниқса, ҳарбийлик касбини танлаган ёшлар Ватан тарихини, халқ қаҳрамонлари, буюк саркарда ва қўмондонлар ҳаёти ва жасоратини чуқур билиши, улар билан фахрланиши керак. Бу инсонда миллий ғурурни, ватанпарварлик, фидойилик ҳиссини тарбиялайди.

    Фарғонадаги «Темурбеклар мактаби»да таълим-тарбия ишлари шу асосда йўлга қўйилган. Айни пайтда бу ерда 437 ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 31 нафар педагог ходим ва 22 нафар ҳарбий сабоқ бермоқда.

    Мактаб ёшларни Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий билим юртлари ва бошқа ўқув муассасаларига аниқ фанларга чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашга ихтисослашган. Шинам фан синфлари, компьютер хоналари, касбий ва тарихий адабиётларга бой кутубхонада бунинг учун барча шароит яратилган.

    Ўқувчилар дарсдан бўш вақтини фойдали ўтказиши учун турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

    Давлат раҳбари ҳозирда ҳарбий лицейларнинг номи ўзгаргани, энди унинг мазмун-моҳияти, таълим сифати ҳам Темур бобомизга муносиб бўлиши зарурлигини таъкидлади.

    — «Темурбеклар мактаби» ёшлар ҳам, ота-оналар ҳам ҳавас қиладиган маскан бўлиши керак. Бунинг учун уларнинг мавқеи, савияси, билим бериш даражаси юқори бўлиши зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Президент «Темурбеклар мактаби»ни ривожлантириш бўйича янги тизимни белгилаб берди. Унга кўра, бу мактабларга ёшлар чекланган миқдорда танлаб олинади, ўқувчилар замонавий ахборот технологиялари ва камида иккита хорижий тилни пухта ўрганади, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб, ҳар томонлама баркамол, ёшлар орасида етакчи бўлиб шаклланади. Ушбу мактаблар битирувчилари олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади.

    Давлат раҳбари «Темурбеклар мактаби»да яратилган шароитларни кўздан кечирди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

    Шу ерда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан мулоқот бўлиб ўтди. Президент уларни яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади. Нуронийлар юртга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.

    «Темурбеклар мактаби»га автобус совға қилинди.

    06.05.2019, 18:10   Изоҳ (0)   35805
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгийўлда ошхона ходимаси ўз бошлиғини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

    06.05.2019, 18:10

    2019 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

    06.05.2019, 17:45

    15—17 май кунлари Ўзбекистонда Халқаро энергетика конференцияси бўлиб ўтади (фото)

    06.05.2019, 17:34

    Тошкентда суд раисларига хизмат автомобиллари берилди

    06.05.2019, 17:23

    Юнусободнинг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовнинг суди номаълум сабабга кўра қолдирилди

    06.05.2019, 17:00

    Чилонзорда фуқаронинг хонадонидан катта миқдордаги пул ва заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди

    06.05.2019, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги клиникада 9 ёшли бола бурун операцияси вақтида вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 15:53

    Дунёда ҳар 4 кишидан бири тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекади — БМТ ҳисоботи

    Дунё | 26 август, 15:45

    Саудия Арабистонидаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 15:30

    Визасиз режим, экстрадиция, олий таълимда ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

    Ўзбекистон | 26 август, 15:29

    Ўзбекистон ва Иордания ўртасида визасиз режим жорий қилиниши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 26 август, 15:18

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Машҳурлик чўққисида кинони тарк этган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 26 август, 15:10

    Ўзбекистонда ишсизлар касб ва хорижий тилларга бепул ўқитилади

    Ўзбекистон | 26 август, 14:55

    Хитой парадда АҚШга зарба бера оладиган қуролларини кўрсатади

    Дунё | 26 август, 14:45

    Иссиқ об-ҳаво қариш жараёнини тезлаштиради — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 14:30

    Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги фаолияти: ҳужумчи совринларни пулга алмаштирдими?

    Спорт | 26 август, 14:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.