Канадада 20 кишидан иборат гуруҳ Lotto Max лотереясида 37 млн доллар ютиб олди
20 кишидан иборат бўлган гуруҳ Канаданинг Lotto Max лотереясида 50 миллион Канада доллари (37,1 миллион АҚШ доллари) миқдорида пул мукофотини ютиб олди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Маълум бўлишича, омадли чипта Монреаль Броссар (Квебек провинцияси) мунисипалитетида сотиб олинган. Чиптани 20 киши олган. Бу дегани уларнинг ҳар бирига 2,5 миллион Канада долларидан (1,86 миллион АҚШ доллари) берилади.
Lotto Max лотереясида гуруҳ бўлиб ҳам қатнашиш мумкин. Бу ҳақда Ontario Lottery and Gaming Corporation (ОLG) компанияси ўз сайтида маълум қилган. Лотереяда қатнашиш учун жамоа капитанини танлаши керак. Капитан кейин гуруҳни шакллантириб, рўйхатдан ўтказади.