Россия фуқароси Қирғизистондаги «Манас» халқаро аэропортида жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Қирғизистон давлат чегара хизмати хабарида айтилишича, воқеа 3 май куни содир бўлди.Йўловчилардан бири «Бишкек—Истанбул» рейсидан «ноўрин ҳатти-ҳаракатлари» сабабли қолдирилган, кейинчалик у жонига қасд қилишга уринган.
Таъкидланишича, эркак кўрикдан ўтиш жойида тартибсизлик қилиб, чегарачиларга ташланган.
Россия фуқароси транспорт полициясига топширилди.