Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Шаҳар маъмурияти бундай қарорни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қариндошларидан келиб тушаётган кўп сонли шикоятларни инобатга олган ҳолда қабул қилди. Акциядан сўнг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг суратлари ерга улоқтирилади ва бу ҳолат Ватан ҳимоячилари хотирасига ҳурматсизлик ҳисобланади, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, шаҳар маъмурияти йўлларда тирбандлик бўлишини хоҳламайди.
«Хоҳловчилар акция ўтказишни сўраб бизга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эди. Бироқ 3 майгача биронта ариза келиб тушмади», дейилади шаҳар маъмурияти сайтида.
Изоҳ (0)