УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни маълум қилди.
Мазкур номга қуйидаги 4 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда:
- Лионель Месси («Барселона») — 2 та гол
- Луис Суарес («Барселона») — 1 та гол
- Донни ван де Бек («Аякс») — 1 та гол
- Фрэнки де Йонг («Аякс») — 92% аниқ пас берди
Каталония клуби ҳужумчиси Луис Суарес мерсисайдликлар билан бўлиб ўтган баҳсда битта голга муаллифлик қилди (3:0).
«Аякс» ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек — «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда ягона гол муаллифи (1:0).
Амстердам клуби хавбеки Фрэнки де Йонг Лондон клуби билан кечган учрашувда 92 фоиз аниқ пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)