• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2019 йил 1 майдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгарди?

    Norma 2019 йилнинг 1 майидан қонунчиликда юз берган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

    Фото: Instagram/@valdemarios

    Фото: Instagram/@valdemarios

    Болалар боғчаларида болалар учун тўлов оширилди

    Давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг миқдорлари оширилди. Илгаригидек, болалар боғчаси жойлашган жой ва унинг иш режими суммага таъсир кўрсатади. 2018–2019 йиллардаги ставкаларнинг солиштирма таҳлили — бу ерда.

    Қизилмия етиштирувчилар плантацияларни ташкил этишлари шарт

    Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси (бундан кейин — Уюшма) аъзоларига қўшимча талаблар амал қила бошлади. Хусусан, Уюшма аъзолари – қизилмия экстракти ишлаб чиқарувчилари 2024 йил 1 январгача ҳар йили 100 гектардан кам бўлмаган майдонда қизилмия плантацияларини ташкил этишлари шарт.

    Қўшимча имтиёз ва преференциялар ҳам назарда тутилган:

    • Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форумининг (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган мамлакатларнинг сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синовлар протоколлари тақдим этилганда ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, плантациялар ташкил этиш ҳамда қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлардан юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Уюшма аъзолари томонидан олиб келинадиган товарларни сертификатлаш талаб этилмайди;
    • жорий йилнинг 1 апрелидан 30 декабригача бўлган даврда Фанлар академиясининг ижобий хулосасини инобатга олган ҳолда, Уюшма буюртманомасига кўра, Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қизилмиядан фойдаланиш учун қўшимча квоталар ажратилади.

    Хотин-қизлар чекловларсиз ишлашлари мумкин

    Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларда янги қоидалар:
    • биринчидан, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинди (Меҳнат кодексининг 225-моддаси, шунингдек рўйхатга қаранг). Унинг ўрнига аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ва касблар тавсиявий рўйхати тасдиқланди;
    • иккинчидан, агар отаси бола парваришлаш таътилининг камида уч ойидан фойдаланса, ота ёки онадан бирига Меҳнат кодексининг 234-моддасида белгиланган тартибда қўшимча 1 ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади;
    • учинчидан, 2 ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналардан бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади;
    • тўртинчидан, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги (Меҳнат кодексининг 100-моддаси 7-банди) ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар, шунингдек муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади;
    • бешинчидан, эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ва «маҳаллаларда» иш ҳақи оширилди

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини белгилашда ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган тариф коэффициенти 1,4 бараварга, ҳудудий бўлинмаларда 1,2 бараварга оширилди.

    Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котибларининг ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 1 майдан 1,25 бараварга оширилди (иккинчи индексация 1 октябрда амалга оширилади – 1,2 бараварга).

    Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни эътироф этиш бўйича акция тугади

    Ўтган йилдан жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказила бошлади. Бунда бир қатор шартлар амал қилди, акция ўтказиш тартиби — бу ерда. Ушбу тадбир муддати 1 майда тугади.

    Суд бошқарувчилари янгича тартибда тайинланади

    Суд бошқарувчиларининг иши такомиллаштирилмоқда:

    биринчидан, солиқ органининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд бошқарувчиси солиқ органи ходимлари орасидан тайинланмайди;

    иккинчидан, солиқ органининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда:

    • тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси (бундан кейин – Ассоциация) аъзолари ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;
    • ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида ҳақ тўланади;
    • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5%и миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади;
    учинчидан, суд бошқарувчиларининг фаолияти «фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш» ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;

    тўртинчидан, суд бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича улар фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

    Ёғоч импорт қилувчилар учун имтиёз бекор қилинди

    Ёғоч-пайраҳа плиталар ва ёғочдан ясалган шунга ўхшаш плиталар ёки қатрон ёки бошқа органик боғловчи моддалар шимдирилган ёки шимдирилмаган бошқа ёғочсимон материалларни (ТИФ ТН коди 4410, 4410 11 300 0 дан ташқари) четдан келтиришда юридик шахсларни импорт божхона божи ва ҚҚС тўлашдан озод қилиш тарзидаги 2003 йилдан буён амал қилиб келган имтиёз бекор қилинди.

    Чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқиш — мониторинг остида

    Ўзбекистон божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби жорий этилди.

    01.05.2019, 17:08   Изоҳ (0)   52886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар клиник психиатрия шифохонасида беморга тиббий ходимнинг қўпол муносабатда бўлгани юзасидан текширув ўтказилмоқда

    01.05.2019, 16:42

    Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди

    01.05.2019, 16:33

    Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийларини табриклади (фото)

    01.05.2019, 16:20

    Тошкентда спортчи Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахслар устидан суд бўлиб ўтмоқда

    01.05.2019, 16:11

    Наманганда мактаб ва боғчаларга яқин жойларда янги йўл белгилари ўрнатилмоқда (фото) 

    01.05.2019, 15:57

    Тошкент аэропорти модернизацияси 470 млн долларга баҳоланди

    01.05.2019, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.