Ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «EDEL VEYS-ALI» масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан билан аукционга қўйилган, деб хабар беради ЎзА.
Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.
Бошланғич нархи етти миллиардан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.
E-ijro-аукцион электрон савдо майдончасида объэктнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.
«EDEL VEYS-ALI» маъсулияти чекланган жамиятга FM 101.5 тўлқинида жойлашган «Radio Grand» радиоси тегишлилиги айтилади.
Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
«EDEL VEYS-ALI» маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган.
Изоҳ (0)