Наманган вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан янги йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, мактаб ва боғчаларга яқин пиёдалар ўтиш жойларида сунъий йўл нотекисликлари ташкил этилмоқда. Улар ҳайдовчилар тезликни пасайтириб, ҳушёрлигини оширишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, вилоятдаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида махсус йўл ҳаракати хавфсизлиги майдончалари ташкил этилмоқда.
Хоналарнинг ички қисмларига ҳаракат хавфсизлиги бурчаклари ўрнатилиб, йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари ва йўл белгилари акс эттирилмоқда.
Изоҳ (0)