Тошкент аэропортини модернизацияси 2020 йил майда бошланиши кутилмоқда. Бу, Spot’нинг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 апрелдаги қарорида белгиланган.
Бу 2019 йилда ишлаб чиқилиши керак бўлган давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаларидан биридир. Лойиҳа қиймати 470 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. Май ойида консултация хизмати учун Халқаро молия корпорацияси мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилган.
Сентябрда тендер таклифлари бўйича талабнома эълон қилиниши режалаштирилган, тендер декабрь ойигача давом этади. 2020 йилнинг январида тендер таклифларини баҳолаш бошланади ва ғолиб 2020 йилнинг февраль ойида эълон қилинади.
Битимни имзолаш 2020 йилнинг март ойига режалаштирилган бўлиб, май ойидан аэропортни бевосита модернизация қилиш бошланади.
Изоҳ (0)