29 апрелдан 4 майга қадар Американинг Harlem Globetrotters жамоаси T.E.A.M Up at School дастури доирасида баскетбол ўйинини ёшлар орасида тарғиб қилиш ва буллингга қарши курашишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё»га АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Harlem Globetrotters ташрифи Халқ таълими вазирлиги ва АҚШ элчихонасининг спортни ривожлантириш ҳамда буллингга қарши курашишдаги кенг кўламли ташаббуси ҳисобланади.
Harlem Globetrotters аъзолари Фатима Листер (TNT) ва Жулиус МакКларкин (Зеус) Ўзбекистонда АҚШнинг Буллингга қарши миллий кампанияси яратган T.E.A.M Up at School дастури доирасида қатор маҳорат дарсларини ўтказишлари режалаштирилган.
Ушбу дастурнинг очилиш маросими 29 апрель куни Тошкент шаҳридаги 211-мактабда бўлиб ўтди. Бундан ташқари Harlem Globetrotters вакиллари буллингга оид тақдимотларини Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида 60 дан ортиқ мактабларга намойиш этади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида америкалик профессор Лори Вулф мактаб ўқитувчилари ва психологларига ижобий психология усуллари бўйича бир қатор семинарлар ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)