«Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4300, 29.04.2019-й.). Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Telegram’даги расмий ҳуқуқий ахборот каналида хабар қилинади.
Қарорга мувофиқ, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланади.Кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади. «Алоқабанк» АЖ, «Қизилқумцемент» АЖ, «Coca-Cola Ichimligi» қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.
«Road Show» дастурлари ишлаб чиқилади.
Халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш бўйича «Invest in Uzbekistan» ахборот кампанияси яратилади.
Шунингдек, 6 млрд. 131 млн. долларлик хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.
2019 йилда Ўзбекистон вакиллари 9 та халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумларда иштирок этади.
Изоҳ (0)