Халқ таълими вазирлиги томонидан Хива туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларига туман ҳокимлиги босими остида мактаб директори томонидан иссиқхоналарни мажбурий тарзда ўрнатилаётганлиги ҳақида тарқалган маълумотлар ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаси шуни кўрсатдики, мактаб педагог ходимлари ва ишчилари орасида мамлакатда томорқалардан самарали фойдаланиш ва банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда уйда парранда, товуқ, қуён боқиш, иссиқхоналар қуришнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.
15-сонли умумтаълим мактаби ходимлари билан суҳбатда уларни ҳеч ким мажбурий тарзда иссиқхона сотиб олишга ундамаганлиги аниқланди.
Мактаб директорига мазкур масала бўйича хорижлик журналистлар қўнғироқ қилган ва мажбурий иссиқхона ўрнатиш ҳолати йўқлигини айтган.
Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият юритувчи ходимларни турли мажбурий тадбирларга жалб этилганда ушбу ҳавола орқали вазирликка ёки маҳаллий прокуратура органларига мурожаат қилишни сўраган.
Изоҳ (0)