«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибрагимович MLS мусобақаси доирасида «Реал Солт Лейк»га қарши ўйинда жамоасининг ғалаба голини урди (2:1).
Бу 37 ёшли шведнинг жорий мавсум 7 та учрашувдаги 8-голи бўлди. Златан айни дамда мусобақа тўпурарлари баҳсида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни эса «Лос-Анжелес» ҳужумчиси Карлос Вела 11 та гол билан эгаллаб турибди.
Бундан ташқари Златан битта голли узатма берди.
Ҳужумчи «Гэлакси»даги фаолияти давомида 34 та учрашувда 30 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)