Ўзбекистон илк маротаба мезбонлик қилаётган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчи Ольга Забелинская олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
27 апрель санасида аёллар ўртасида 112,8 километр масофага элит гуруҳ пойгалари ўтказилди. Ушбу баҳсларда спортчилар медаль билан бирга Токио—2020 Олимпиадаси йўлланмаси учун баҳс олиб борди.
Марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келган ўзбекистонлик велоспортчи Ольга Забелинская қитъа биринчилигидаги иккинчи олтин медалини ҳамда Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)