27 апрель, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-турида мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди.
Беллашувнинг 3-дақиқасида «темирйўлчилар» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаров ҳисобни очган бўлса, 31-дақиқага келиб ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 71-дақиқада эса тошкентликлар аъзоси Ёван Жокич ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадан бир дақиқа ўтиб Темурхўжа Абдуҳолиқов жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди (3:1).
Шу тариқа «Локомотив» ўз майдонида навоийликларни мағлубиятга учратиб, 3 очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Локомотив» очколари сонини 15 та етказиб, мусобақа жадвалида етакчига айланиб қолди. «Қизилқум» эса 5 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Қайд этиш жоиз, мазкур ўйинни 867 нафар томошабин стадиондан бевосита кузатиб борди.
Суперлига
6-тур баҳси
27 апрель, шанба
«Локомотив»—«Қизилқум» 3:1
Голлар: 1:0 — 3 Жамшид Искандаров, 2:0 — 31 Ислом Тўхтахўжаев, 2:1 — 71, автогол, Ёван Жокич, 3:1 — 72 Темурхўжа Абдуҳолиқов«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандаров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филип Раевац, 76), Ҳусниддин Ғофуров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Ислом Тўхтахўжаев, Ёван Жокич, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Диёр Туропов (Азиз Ҳайдаров, 65)
«Қизилқум»: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев (Акмал Рустамов, 74), Элдор Бойматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Ҳуршид Олимов, Смит Медина (Сардор Жаҳонов, 46)
Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров (30), Даврон Ҳошимов (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)