• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жанубий Корея орзуси… Ўзбекистонлик Улуғбек Назаралиев ҳикояси

    Жанубий Корея ўзбекистонлик талабалар учун энг талабгор бўлган давлатлардан биридир. Йилдан йилга мамлакатга ўқишга топширувчилар сони тобора ошиб бораётгани боис, бу сафар нишонимиз Жанубий Корея бўлди. Қандай қилиб ўқишга кириш, у ердаги таълим тизими, яшаш муҳити ва таҳсил давомида ишлаш ҳақида ҳозирда Жанубий Кореянинг Кангвон миллий университетида докторантурада ўқиётган ўзбекистонлик Улуғбек Назаралиев «Дарё»га батафсил гапириб берди.

    Улуғбек Назаралиев 26 ёшда. Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтида бакалавр ҳамда  Сежонг университети (Жанубий Корея) Давлат бошқаруви йўналиши бўйича магистратура босқичини тамомлаган. Ҳозирда Кангвон миллий университетининг докторантура босқичида таҳсил оляпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

     Жанубий Корея орзуси…

    Болалигимда мактабимизда фахрли ўқувчилар бурчаги ташкил этилган эди. Унда ўқишимизни тамомлаб, хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳақида маълумот бериб бориларди. Уларни кўриб жуда ҳавас қилардим. Келажакда мен ҳам, албатта, чет элда ўқийман деб ният қилардим. Орзум мақсадга айланиб, 2010 йили Тошкент давлат шарқшунослик институтига ўқишга кирдим. Инглиз тилини яхши билганим учун иш топишим қийин бўлмади. Ўқишдан ташқари Жанубий кореялик бизнесмен Мистер Кимнинг фирмасида ишлаб юрдим. Муҳит таъсир қилдми билмайман корейс тилини ўрганишга қарор қилдим. Гарчи у пайтда АҚШ ёки Германияда ўқишни режа қилган бўлсам-да, лекин тилни ўрганиш давомида Жанубий Кореяга бориш истаги пайдо бўлди. Суриштириб билдимки, Жанубий Кореяда таҳсил олмоқчиманми унда давлат тилини мукаммал билишим энг асосийси корейс тили имтиҳонида камида 3-даражани эгаллашим керак бўларкан. Шу боис, ўз устимда тинимсиз ишладим. Корейс тилида ёзилган китобларни ўқидим, курсларга қатнадим. Ва ниҳоят уринишларим бесамар кетмай, 2014 йил баҳор ойида имтиҳондан муваффаққиятли ўтдим. Айнан шу йили Тошкентда Халқаро ўқув ярмаркасида Жанубий Кореянинг Сежонг университетидан келган вакиллар билан боғланиб, ҳужжатларимни топширдим. Бир ойдан кейин электрон манзилимга «Сиз 60 фоиз гранд асосида Сежонг Университетига қабул қилиндингиз» деган хат келди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мен билган Корея

    Илк бор келган пайтимда Корея мен кутганимдан-да ажойиб мамлакат эканлигини ҳис қилгандим. Барча нарса электронлаштирилган. Ҳамма жойда Wi-Fi зоналар бор. Гарчи биринчи келганингизда ҳали уяли алоқа воситангиз учун сим карта олмаган бўлсангиз ҳам интернет орқали дўстларингиз билан мулоқот қилиш имконияти мавжуд эди. Бундан очиғи ҳайратланганган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кореяда ер майдонлари кам бўлганлиги сабабли бинолар жуда баланд, уйлар жуда зич жойлашган. Аҳолиси 52 миллион атрофида эканлиги сабаб шахсий уйига эга аҳоли қатлами жуда кам. Ер нархи жуда қиммат шу боис, одамлар асосан ижарага яшашади. Мисол учун, Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида 1 квадрат метр бўш ер майдони 90 минг доллар атрофида туради. Бундан ташқари, мамлакатда кузатув камералари шу даражада кўпки, ҳар қачон назорат остидаман деяверинг.

    Корейслар вақтни жуда қадрлайди. Кимдир ишга, кимдир ўқишга, хуллас бу ерда ҳамма шошади. Бўш вақт деярли йўқ. Бир кунингиз бекор ўтиб кетса, кейин афсусланиб қоласиз.

    Мени энг ҳайратлантиргани, корейсларнинг миллий ароғи «сожу»ни ичиш эркагу аёли учун оддий ҳол ҳисобланади. Жума, шанба, якшанба кунлари ошхоналарда одамлар тўлиб кетади.

    Корейслар билан суҳбатлашиб қолсангиз…

    Улар сиз ҳақингизда кўп нарсаларни билишни хоҳлайди. Қаерданлигингиз, ёшингиз, оилангиз, нима учун Кореяга келганингиз хуллас ҳаммасини. Шунинг учун корейс тилини ўрганишни бошлаганингизда шу мавзуларга тайёрланиб олсангиз, корейслар билан тез тил топишиб кетишингиз аниқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кореяда ўқишни истайсизми?!

    Ҳеч қандай муаммо йўқ. Белгиланган ҳужжатлари топшириб, суҳбат давомида мақсадларингизни аниқ ёритиб берсангиз кифоя. Корейс тилини яхшигина ўрганган бўлсангиз унда биринчи қиладиган ишингиз — бу Корея давлатидан ўқимоқчи бўлган соҳангизда ўқиш топинг. Ҳар бир университетни бакалавр, магистратура ва докторантура бўйича йўналишлари бор. Ундан ташқари тил курсларига ҳам топшириш мумкин. Корея университетларнинг рўйхатини  www.topuniversities.com’дан олишингиз ёки ҳар бир университет расмий сайтининг Аdmission бўлимида қабул бўйича керакли маълумотларни топишингиз мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳам ўқиб ҳам ишлаш мумкинми?

    Албатта мумкин. Шуни билиш керакки, гарчи Кореяда ўқишга кетадиган маблағ катта бўлса-да, буни қоплаш жуда осон. Сабаби, Кореяда иш топиш қийин эмас. Асосий керак бўладиган нарсалар корейс тилини билиш ва ҳар қандай ишга масъулият билан қарашдир. Ишлаб топган пулингизни дастлаб ўқиш харажатларига кетадиган қисмини жамғариб қўйиб, қолганини мақсадларингизга бемалол ишлатаверасиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Корейс миллати дангаса, лоқайд одамни ёқтирмайди. Шунинг учун бу ерда фақат яхши томонларингизни кўрсатишга ҳаракат қилишингиз керак. Бўлмасам ишингиздан айрилиб қолишингиз аниқ. Ўқишдан ташқари сервис соҳасида, ишлаб чиқариш соҳасида бемалол ишлаб юришингиз мумкин. Энг яхши томони, гарчи талабалар ҳафтасига 20 соат ишлашга рухсат берилган бўлса-да, ишни ўрганиб олганингиздан кейин хоҳлаганингизча ишлай оласиз. Ўзим ҳам ўқишдан ташқари ошхонада официант бўлиб ишлаганман. Кийим фабрикасида ишлаб юрганимда иш кўплиги сабабли ухламасдан ишлаб чиққан пайтларим ҳам бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жанубий Кореядаги таълим жараёни

    Корея университетларида бир йилда икки марта қабул бўлади. Баҳорги семестр учун қабул кузда (ноябрь) ва кузги семестр учун эса баҳорда (апрель) бўлиб ўтади. Ҳужжат қабул қилиш ўртача бир ой давом этади. Талабалар ўз вақтларига қараб белгиланган фанларни танлаб олишлари мумкин. Бу ерда баҳолаш тизими кредит тизими бўйича ҳисобланиб, сиз битта семестрда етарли кредитни тўплашингиз керак бўлади. Тўплай олмасангиз ёки паст даражада якунласангиз сизга берилган маълум миқдордаги грандни йўқотиб қўйишингиз мумкин. Бу эса кейинги семестрда катта миқдорда контракт тўлашингиз керак бўлади дегани. Шунинг учун бу ерда имтиҳон пайтлари талабалар ухламасдан тайёрланиб чиқади.

    Ўзбекистондагидай бу ерда давомат муҳим ҳисобланмайди. Имтиҳон пайти топшириқларни муваффаққиятли топширсангиз бўлди—марра сизники.

    Дарсларингиз инглиз тилида бўлса-да, корейс тили дарсларини олишингиз мажбурий ҳисобланади.

    26.04.2019, 09:53   Изоҳ (0)   41028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига 1,5 млн рубль ундириб берди

    26.04.2019, 08:12

    Наманганда 400 нафарга яқин талабага 1,1 млрд сўм шартнома пули тўлаб берилди

    25.04.2019, 23:16

    Шавкат Мирзиёевнинг Хитойдаги учрашувлари, Туябўғизда тутилган баҳайбат балиқ, Қашқадарёда вертолётда касалхонага етказилган фуқаро ва куннинг бошқа хабарлари

    25.04.2019, 21:22

    Қарши туманидаги болалар боғчасида «туман ҳокими топшириғи билан» пилла парвариш қилинмоқда. Туман ҳокими эса пиллани боғча биносида боқишга рухсат бермаганини айт...

    25.04.2019, 20:22

    Зоминда қор ёғди (видео)

    25.04.2019, 20:22

    Ангренда эр-хотин кўмир исидан заҳарланиб вафот этди

    25.04.2019, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.