• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши туманидаги болалар боғчасида «туман ҳокими топшириғи билан» пилла парвариш қилинмоқда. Туман ҳокими эса пиллани боғча биносида боқишга рухсат бермаганини айтди

    «Дарё»нинг Telegram’даги манзилига йўлланган галдаги мурожаатларнинг бирига илова қилинган видеода Қарши туманидаги болалар боғчасида пилла боқилаётгани иддао қилинади. Видеода кўринишидан боғча масъули эканлиги билиниб турган педагог пилла парваришлаётган кишиларга қарата «Пилла кимники? Сиз фарзандингизни пилла боқилаётган боғчага қўярмидингиз, ким боғчада пилла боқишга рухсат берди» – дея савол беради. Суҳбатдошлардан бири саволга жавобан пилла боқишга туман ҳокими ўринбосари Мирсаидова рухсат берганини айтади. Яна бир суҳбатдош эса пилла уники эканлигини, боғча масъулига «Президент фармонига қаршимисан» дея уни ҳайдашга уринади.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида Қарши туманидаги Чўли ота қишлоғининг «Хониён» маҳалласида бўлди.

    Нодавлат боғча жойлашган бино.

    Нодавлат боғча жойлашган бино.
    Фото: «Дарё»

    — Ҳоким топшириғи билан 2018 йил ноябрь ойида пахта мавсумига жалб этилган маҳалладошлар фарзанди ва ҳудуддаги болаларни қамраб олиш мақсадида «Отабек» нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйгандик, — дейди муассаса мулкдори Гуллола Алимова. – Туманимиз ҳокими Ғайрат Бегалиевнинг топшириғи билан бизга маҳалламиздаги бўш ва айни пайтда фойдаланилмаётган эски «СПТУ» биноси берилди. Эски бинони таъмирлаб, фойдаланишни бошладик. Аммо айни кунда боғчамизга пилла олиб келиб боқишаётгани тушунарсиз бўлаяпти.

    Гуллола Алимова.

    Гуллола Алимова.
    Фото: «Дарё»

    Гуллола Алимовага кўра, «Отабек» нодавлат мактабгача таълим муасасасига Қарши туман Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2018 йил 5 ноябрь куни №647540 рақамли гувоҳнома берилган. Айни кунда мазкур нодавлат таълим муасасаси ҳудуддаги 75 нафар болани қамраб олган.

    — Туманимиз ҳокими «бўш турган жойларга пилла боқасизлар» дегач, шу жойга пилла олиб келдик, — дейди «Хониён» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Акром Ражабов. – Чунки бинонинг бир томони бўш. Қолаверса, бу бино маъмурий идора, боғчага мос жой эмас. Болалар майдончаси бўлмаса бу ерда. Талабга жавоб бермайди. Мен ҳам хоҳласам Президентга ёки вилоят прокурорига битта хат бераман, келиб текширишса ютқазади. Сабр қилиб туришсин 20 кунда чиқиб кетамиз.

    Акром Ражабов.

    Акром Ражабов.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, нодавлат боғча жойлашган бино тумандаги Қоратепа хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи балансида.

    «Хониён» МФЙ котибаси Суманбар Умированинг айтишича, мазкур нодавлат боғча эгасига фойдаланиб турган биносига эгаликни тасдиқловчи туман ҳокими қарори ҳам чиқмаган.

    — Бино ҳам пахта мавсумида вақтинча фойдаланишга берилганди, — дейди Суманбар Умирова. – Таъмирлаб, талаб даражасига келтириш айтилганди. Аммо талаб бажарилмади. Шундай бўлса-да, ҳалигача фойдаланишмоқда. Боғча ноқонуний.

    Суманбар Умирова.

    Суманбар Умирова.
    Фото: «Дарё»

    Қарши туман мактабгача таълим бўлими масъули Сардор Расуловнинг маълумот беришича, «Отабек» нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти қонуний.

    — Гувоҳнома олган, айни пайтда 75 нафар бола тарбияланмоқда, — дейди Сардор Расулов. – Бино масаласи муаммоли бўлиб тургани учун ҳали таъмирлаш ишлари битмаган.

    Фото: «Дарё»

    МФЙ раиси Акром Ражабов туман ҳокимлигининг кадрлар бўлими бошлиғи ва туман маҳалла жамоат фонди раҳбари ҳам боғчада пилла боқилаётганини кўргач ишини давом эттириши мумкинлигини айтганлигини таъкидламоқда.

    — Туман ҳокимлигидан кадрлар бўлими бошлиғи ва туман маҳалла жамоат фонди раҳбари ҳам кеча келиб кўриб кетишди, «пилла боқаверинг» дейишди, — дейди раис Акром Ражабов. – Пилла боқиб бўлганимдан сўнг менга бу идора умуман керак эмас.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу ҳолат бўйича туман ҳокими Ғайрат Бегалиев фикри билан қизиққанимизда ҳоким боғча биносида пилла боқишга рухсат бермаганини айтди.

    — Пиллани боғча биносида боқамиз дейишганда рухсат бермагандим, ахир у ерда болалар борку, — дейди Қарши тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев. – Ўша нодавлат боғча жойлашган бино ёнида эски клуб ҳам бор. Ўша клубга пилла боқишлари мумкинлиги айтгандим.

    Ҳоким пилла боқишга рухсат берган бино.

    Ҳоким пилла боқишга рухсат берган бино.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ғайрат Бегалиев боғча эгасига бинога эгалик ҳуқуқини берувчи қарор чиқмаганини айтар экан, коллежлар бошқармасига бинони балансидан чиқариб, боғча учун беришни сўраб хат ёзганини билдирди.

    — Бинони сўраб, коллежлар бошқармасига хат берганмиз, — дейди туман ҳокими. – Аммо ҳали жавоб беришмади. Шунинг учун ҳам бинога қарор чиқариб беролмаяпмиз.

    Маҳалла фуқаролар йиғини котибаси Суманбар Умированинг маълумот беришича, маҳаллада 4405 нафар аҳоли истиқомат қилиб, мактабгача таълимга қамраб олиниши лозим бўлган болалар сони 552 нафарни ташкил этади. Ҳудудда 12-давлат мактабгача таълим муасасаси бўлиб, боғчада 170 нафар бола тарбияланади. Пилла боқилаётган «Отабек» нодавлат мактабгача таълим муасасасида эса айни кунда 75 нафар бола қамраб олинган. Демакки, ҳудудда яна 307 нафар бола боғчага қамраб олиниши лозим бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Президент Шавкат Мирзиёев «Менга дўст бўлишни истасангиз мактабгача таълимга эътибор беринг», дея шахсан ўзи мактабгача таълим тизимини ривожлантириш учун бор имкониятини ишга солаётган бир пайтда Президентга елкама-елка туриб нодавлат боғча очган, фарзандларимиз камоли учун қайғураётган тадбиркорни «боғча ноқонуний», «бино талабга жавоб бермайди» дея оёқ учида кўрсатиб болалар тарбияланаётган даргоҳда ҳатто пилла боқишгача борган масъуллар ишини ҳар қанақасига ҳам оқлаб бўлмайди, назаримизда.

    Фото: «Дарё»

    Мақола чоп этилиш арафасида Қарши туман мактабгача таълим бўлими мудири Анвар Эшонқулов «Дарё» мухбирига қўнғироқ қилиб, туман ҳокими топшириғига кўра пилла боғча биносидан олиб чиқиб кетилганини айтиб, боғча мулкдори Гуллола Алимованинг бу ҳақдаги билдиришномасини тақдим этди.

    25.04.2019, 20:22   Изоҳ (0)   46288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоминда қор ёғди (видео)

    25.04.2019, 20:22

    Ангренда эр-хотин кўмир исидан заҳарланиб вафот этди

    25.04.2019, 19:50

    Тошкентда гулқоғоз цехининг омборида ёнғин содир бўлди

    25.04.2019, 19:35

    Мактабгача таълим вазирлиги болалар овқатига сифатсиз гўшт солинаётгани ҳақидаги видеога изоҳ берди

    25.04.2019, 19:12

    Россия ташқи ишлар вазири 2—3 май кунлари Тошкентга ташриф буюради

    25.04.2019, 18:59

    26 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    25.04.2019, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда 40 сотих ерни 19 минг долларга ўзганинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:10

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    Дунё | 1 июл, 20:55

    Калифорнияликларнинг 44 фоизи штатнинг АҚШдан ажралишини хоҳлаши маълум қилинди

    Дунё | 1 июл, 20:44

    Расман: Кепа Аррисабалага “Арсенал” билан шартнома имзолади

    Спорт | 1 июл, 20:34

    Тошкентда KIA ва BMW иштирокида пойга уюштирган блогерларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:30

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:26

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:20

    АҚШнинг глобал зарба берувчи қуроли — Б-2 Spirit самолёти ҳақида

    Дунё | 1 июл, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.