Ангрен шаҳрида ис газидан заҳарланиб, вафот этиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Ангрен шаҳридаги «Кўктерак» маҳалласида яшовчи А.Н. 24 апрелга ўтар кечаси уйида иситиш печига кўмир ёқиб, ухлаб қолган.
Оқибатида ўзи ва рафиқаси Ў.Н. кўмир исидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги хонадонда она ва унинг қизи, Сурхондарёдаги поликлиника қозонхонасида ходим ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)