2019 йил 24 апрель куни соат 16:50 ларда Наманган шаҳри Мингтерак маҳалласида яшовчи Х.Н.нинг 2018 йилда туғилган қизчаси уйида назоратсиз қолиши оқибатида иситиш печига уланган газ шлангини тортиб юборган. Натижада алангадан куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ота-оналардан уйдаги иситиш ва бошқа маиший техникалардан фойдаланганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини, ёш болаларни асло назоратсиз қолдирмасликни сўраган.
Изоҳ (0)