Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган «Агрегат» заводида ижарада ишлаётган гулқоғоз ишлаб чиқариш цехининг ярим тайёр маҳсулотлари сақланадиган омборида 24 апрель куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Оқибатда омборнинг ярим тайёр маҳсулотлари қисман ёниб зарар кўрган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)