Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган баландликка сакраш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги медаллар ёзиб қўйилди.
Жисмоний тарбия вс спорт вазирлигининг хабар беришича, етти кураш йўналиши бўйича баҳсларда иштирок этган Екатерина Воронина 6198 балл жамғариб, олтин медалини қўлга киритди.
Баландликка сакраш баҳсларида эса ўзбекистонлик Светлана Радзивил ва Надия Дусанова медаль учун баҳсга киришди. Надия 1,90 метрлик баландликни забт этиб, олтин медалини қўлга киритган бўлса, Светлана 1,88 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, яна бир ўзбекистонлик спортчи Руслан Қурбонов мусобақанинг уч ҳатлаб сакраш бўйича баҳсларида олтин медалига сазовор бўлганди.
Маълумот учун, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан ўрин эгаллади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)