23 апрель, сешанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида ўзбекистонлик яна бир боксчи чорак финал жангини ўтказди.
-69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Ботуров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, учинчи раундда иккала боксчининг ҳам қоши ёрилиб кетди, натижада ҳакам жангни тўхтатди. Бу вақтга келиб эса ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобига олдинда эди. Шу боисдан ҳакамлар Бобусмоннинг ғалабасини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукуржон Раҳимов, Санжар Турсунов ғалаба қозонган бўлса, Исроил Мадримов мағлубиятга учради.
Аёллар ўртасида Райҳона Қодирова ва Мавлуда Мавлоновалар ўз жангларида мағлуб бўлиб, Осиё чемпионатидаги иштирокини якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)