23 апрель, сешанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида ўзбекистонлик яна бир боксчи чорак финал жангини ўтказди.
+91 кг вазн тоифасида рингга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси вакили Баҳодир Жалолов хитёлик Ҳаипенг Муни очколар ҳисобига мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини ўзиники қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукуржон Раҳимов, Санжар Турсунов ва Бобусмон Ботуров ғалаба қозониб, ярим финалга чиққанди. Исроил Мадримов эса мағлубиятга учраб, мусобақани эрта якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)